Севимли адибимиз Тоҳир Маликнинг Одамийлик мулки номли ахлоқ китоби

Последняя версия

Версия
Обновить
15 мар. 2024 г.
Разработчик
Количество установок
5 000+

App APKs

Одамийлик мулки APP

Тоҳир Малик
ОДАМИЙЛИК МУЛКИ
(Ахлоқ китоби)
Тошкент «Истиқлол» 2005
Масъул муҳаррир: Муҳаммад Шариф ЖУМАН
Тақризчи: филология фанлари номзоди Абдумурод ТИЛАВОВ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
«Дарҳақиқат, Биз Одам болаларини азиз-мукаррам қилдик ва уларни баррубаҳрда - қуруқлик ва денгизда (от-улов ва кемаларга)
чиқариб қўйдик ҳамда уларга ҳалол-пок нарсалардан ризқу рўз бердик ва уларни Ўзимиз яратган жуда кўп жонзотлардан
афзал-устун қилиб қўйдик.»
(Ал-Исро сурасидан)
Сизлару бизларни гўзал суратда яратган ва чексиз неъматларга буркаган Раббимиз Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар айтамиз.
Буюк Парвардигорнинг буюк иродаси ила буюк вазифаларни елкаларида кўтарган ва сизу бизга ҳидоят йўлини кўрсатган
суюкли пайғамбаримиз Муҳаммадга салавот ва саломлар йўллаймиз. Аллоҳнинг инояти ва марҳамати ила кўп
йиллик ниятимизни амалга оширмоққа киришяпмизким, бу ишимизни ҳам Яратганнинг Ўзи хайрли қилғай.
Шу пайтга қадар бадиий ижодда яхшими-ёмонми машқлар қилиб, ўзимизни синаб кўрдик.
Сўнг одоб бобида биродарларимизга нафи тегар, деган умид билан «Меҳмон туйғулар» номида бир китобчага тартиб бердик.
Сўнг уни тўлдириб, «Имонлашиш умиди» деган номда эътиборларингизга ҳавола этдик.
Кейин эса фарзандлар тарбиясида фойдали бўлиб қолар, деган мақсадда бир рисола ёзиб унга «Жиноятнинг узун йўли» деб
ном бердик.
Бу йўналишдаги уринишларимизни энди мазкур одоб рисоласи ниҳоясига етказар, инша Аллоҳ!
Подробнее…

Реклама

Реклама