Болаларда учрайдиган касаллик келиб чиқиш сабаблари даволаш турлари ҳақида
advertisement
Имя | Болалар касалликлари ва уларни |
---|---|
Версия | 10.0 |
Обновить | 10 июл. 2024 г. |
Размер | 11 MB |
Категория | Медицина |
Количество установок | 50тыс.+ |
Разработчик | Tibbiyot |
Android OS | Android 5.0+ |
Google Play ID | com.bolalar.kasalliklari |
Болалар касалликлари ва уларни · Описание
Болалар касалликлари — асосан болалар орасида учрайдиган ёки болалик даврида оʻзига хос кечадиган касалликлар гуруҳи.
Боланинг ривожланиш хусусиятларига коʻра она қорнида оʻсиш даври, чақалоқлик даври, бола тугʻилгандан кейинги (4 ҳафта), эмизикли даври (бир ёшгача), ясли даври (З ёшгача), мактабгача даври (7 ёшгача), бошлангʻич мактаб ёшидаги (12 ёшгача) ва оʻсмирлик ёки балогʻатга етиш даври (18 ёшгача) фарқ қилинади. Она қорнида оʻсиш даври боланинг шаклланишида муҳим рол оʻйнайди; ҳомиладорлик давридаги зарарли омиллар (касалликлар, интоксикатсиялар, турмуш ва овқатланиш шароитининг камкоʻстлиги, дори-дармонлар таʼсири) онагагина эмас, қорнидаги ҳомиланинг оʻсиши ва ривожланишига ҳам таʼсир этади. Бу даврда коʻпроқ тугʻруқ вақтидаги зарарланишлар (асфиксия, шикастланишлар, фалажлар, стафилококк инфекциялар) кузатилади. Чақалоқлар айрим инфекцион касалликларга тугʻма чидамли боʻлади, бироқ уларга (айниқса, чала тугʻилган болаларга) йиринглатувчи микроблар аввало, стафилококклар тез таʼсир қилиб, киндик жароҳатининг йирингли яллигʻланишига, чилла ярага ва ҳатто чақалоклар сепсиси каби огʻир касалликка сабаб боʻлади. Бу даврда зотилжам ҳам хавфли касаллик ҳисобланади. Эмизикли даврида бола овқатнинг оʻзгаришига мосланиши анча қийин, уни нотоʻгʻри овқатлантирилганда меʼдаичак бузилишлари (диарея, ичак инфекциялари ва бошқалар), моддалар алмашинувининг бузилиши кузатилади. Бу даврда нафас ва ҳазм аʼзоларининг касалликлари огʻир оʻтади; болани нотоʻгʻри овқатлантириш, соф ҳаво ва қуёш нуридан етарли баҳраманд этмаслик натижасида рахит авж олади, диатез, спазмофилия ботбот учрайди. Ясли ёшидаги ва мактабгача тарбия ёшидаги болаларга оʻз тенгқурлари билан оʻйнаб юрган чогʻида коʻкёʻтал, қизамиқ, дифтерия, тепки ва бошқа юқиши мумкин. Бундан ташқари, онасидан оʻтган иммунитетнинг кучи ёʻқолади. Шунинг учун бу даврда болалар эмланиб (вакцинатсия), иммунитет вужудга келтирилади. Мактаб ёшидаги болаларда юқумли касалликлар коʻпроқ учрайди. Эмизикли бола коʻкёʻтал ва қизамиқ билан огʻриганда коʻпинча оʻпкаси ҳам яллигʻланса, мактаб ёшидаги болаларда бу касалликлар аксари асоратсиз оʻтади (оʻпка яллигʻланмайди). Бошлангʻич мактаб ёшидаги болаларда ангина, юрак ва буйрак касалликлари, шунингдек аллергик касалликлар коʻпроқ учрайди. Каттароқ болаларда ва оʻсмирлик (балогʻатга етиш) даврида юрактомир, нерв ва эндокрин системалар (ички секресия безлари) фаолиятида жиддий оʻзгаришлар роʻй беради. Соф ҳаводан етарли баҳраманд боʻлмайдиган, спорт билан шугʻулланмайдиган, кун тартибига риоя қилмайдиган оʻқувчиларда бу системалар коʻпроқ касалланади. Демак, Болалар касалликлари нинг турли шакллари организмнинг чидамлилигига, юқумли касалликларга қаршилик коʻрсатиш кучига, боланинг ёшига богʻлиқ. Ҳар бир касаллик, у қандай боʻлишидан қатʼи назар (юқумли ёки юқумсиз) жисмонан баркамол, согʻлом болада енгилроқ, озгʻин, нимжон болада эса огʻирроқ оʻтади. Бир хил микроб қоʻзгʻатган касаллик боланинг турли ёшида турлича кечади. Болалар касалликлари нинг олдини олишда бола организмининг оʻзига хос хусусиятлари коʻзда тутилади. Эмизикли даврда она сути энг мақбул озиқ боʻлиб, болани қоʻшимча овқатлантириш зарурияти боʻлганда фақат врач (педиатр) билан маслаҳатлашиб олиш керак. Гоʻдакларни сут ошхоналари орқали овқатлантиришнинг тоʻгʻри ташкил қилиниши катта аҳамиятга эга. Болалар касалликлари қанча барвақт аниқланиб, вақтида даволанса, асорати қолмайди. Бунинг учун катталар ва отаоналар Болалар касалликлари нинг олдини олиш усулларини ва дастлабки белгиларини билишлари, болада касалликка хос бирор аломат сезганда дарҳол врачга мурожаат этишлари зарур.