Arabic APP
Дастуримиз Араб тилини ўрганувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида тайёрланди. Ўзбек тилида 4 та китоб луғатларини киритишни режалаштирганмиз. Хозирда биттаси тўлиқ. Қолганларини устида хам иш давом этмоқда. Рус ва инглиз тилларида эса бир китобни киритиб бормоқдамиз.
Дастуримизни араб тилини билувчи устозлар ёрдамида тайёрлашга харакат қилмоқдамиз. Камчиликларимиз бисёр. Агар дастуримизда бирор камчилик топсангизлар бизга мурожаат қилишингизни илтимос қиламиз.